Линклар

logo-print

Туркия Сурияга қарашли юкни ушлаб қолди


Туркия бош вазири Сурияда тўлақонли уруш чиқиб кетишидан ҳафта бошида огоҳлантирди

Туркия бош вазири Сурияда тўлақонли уруш чиқиб кетишидан ҳафта бошида огоҳлантирди

Туркия божгирлари, хабарларга қараганда, Эрондан Сурияга ҳарбий техника олиб кетаётганликда гумон қилиб, тўртта юк машинасини ушлади.

Туркиянинг Доған ахборот агентлигининг Килис вилояти ҳокими Юсуф Одабасга таяниб хабар қилишича, юк машиналари Сурия чегарасида ушлаб қолинган.

Одабасга кўра, юкни текшириб кўриш учун Анқарадан экспертлар чақирилган.

Туркия Сурия ҳукумати президент Башар Асад олиб бораётган сиёсатга қарши норозилик намойишларига чиққанларга қарши куч ишлатаётгани учун бу мамлакатга қурол эмбаргоси жорий этган.
XS
SM
MD
LG