Линклар

Россия Эроннинг ҳаракатларидан ташвиш билдирди


Сергей Лавров етакчилигидаги идора Эроннинг ҳаракатларидан ташвишда

Сергей Лавров етакчилигидаги идора Эроннинг ҳаракатларидан ташвишда

Россия Эроннинг Қум шаҳри яқинидаги ер ости заводида кам бойитилган уран ишлаб чиқаришни бошлаб юборганидан ташвиш билдирди.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг махсус баёнотида Эроннинг Халқаро атом энергияси агентлиги билан тиғиз ҳамкорлик қилишига, Теҳрон билан БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Германия ўртасида Эроннинг ядровий дастури юзасидан музокараларнинг қайта бошланишига умид билдирилган.

АҚШ, Буюк Британия ва Франция ташқи ишлар вазирликлари душанба куни Теҳроннинг ҳаракатларини “масъулиятсизлик билан қилинган иғвогарона” ҳаракат сифатида баҳолаган эди.

Эрон ер ости заводида кам - 20 фоизгача бойитилган уран ишлаб чиқаришни йўлга қўйганини Халқаро атом энергияси агентлиги душанба куни тасдиқлади.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Эроннинг ядровий дастуридан кўзланган мақсад ядровий қурол ишлаб чиқаришдир, деган фикрда ва шу муносабат билан АҚШ ва Европа Иттифоқи яқинда Эронга қарши янги санкциялар жорий этган эди.

Эрон бу айбловларни рад этиб келади, бироқ БМТ Хавфсизлик кенгаши талабига инобатга олмай уранни бойитиш жараёнини тўхтатишдан бош тортган.
XS
SM
MD
LG