Линклар

АҚШ кемаси сўнгги бир ҳафта мобайнида иккинчи бор эронликлардан иборат гуруҳни денгизда қутқариб қолди.

Пентагон тарқатган хабарга кўра, АҚШнинг Соҳил Соқчилиги қўшинига қарашли кема Форс қўлтиғида юк кемаси ҳалокатга учраган 6 эронлик денгизчини қутқариб қолган.

Ёнғиндан жароҳат олган бир эронликка тиббий ёрдам кўрсатилган.

Сешанба куни кечга яқин АҚШ ҳарбийлари 6 эронликни Эрон Соҳил Соқчилиги қўшини кемасига етказган.

Ўтган ҳафтада АҚШ денгиз флоти ҳарбийлари сомалилик денгиз қароқчилари қўлида асирликда бўлган эронлик 13 балиқчини қутқариб олган эди.
АҚШ расмийларининг хабар қилишича, эронлик балиқчилар ватанига етиб олиши учун озиқ-овқат ва ёнилғи билан таъминланган.
XS
SM
MD
LG