Линклар

Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида UNICEF ташкилотининг Тошкентдаги вакили Жан-Мишел Делмот билан учрашув бўлиб ўтди.

Uzinform ахборот портали маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон билан UNICEF ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг амалдаги ижроси муҳокама қилинган.

Ўзбекистон билан UNICEF ўртасида 2009 йилнинг ноябрида имзоланган 2010-2015 йилларга мўлжалланган дастурга мувофиқ, UNICEF Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштиришни кучайтиришни режалаштирган.

Аввалроқ Wikileaks Интернет сайти орқали ошкор этилган махфий дипломатик ҳужжатларда UNICEF Ўзбекистондаги мажбурий болалар меҳнати билан боғлиқ муаммо кўламини пасайтириб кўрсатишга урингани фош этилган эди.

"Афтидан, ташкилот Ўзбекистон ҳукумати билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш учун шундай қадамга борган", деб ёзган эди бу ҳақда Eurasianet нашри.

Wikileaks очиқлаган ҳужжатларга UNICEF ташкилоти муносабат билдирмади.
XS
SM
MD
LG