Линклар

logo-print

Доҳийга аза тутиб йиғламаганлар судланмоқда


Ким Чен Ир мотами чоғида йиғламаган кореяликлар шу кунда ўз аҳволига мотам тутиб йиғлаётганларини тахмин қилиш қийин эмас.

Ким Чен Ир мотами чоғида йиғламаган кореяликлар шу кунда ўз аҳволига мотам тутиб йиғлаётганларини тахмин қилиш қийин эмас.

Шимолий Кореяда Ким Чен Ир дафн этилаётган пайтда мотам тутмаганлар халқ суди қаршисига чиқарилаяпти.

Бу ҳақда Россиянинг РБК нашри хабар қилади.

Маълумотларга кўра, халқ судининг дастлабки мажлислари мотамнинг сўнгги куни – 2011 йилнинг 29 декабрида бошланган.

Мазкур маҳкамаларда Шимолий Корея лидерининг ўлимига бефарқликда айбланаётганларнинг қилмиши ўз исботини топса, улар олти ойгача меҳнат лагерларига жўнатилишлари мумкин.

Шимолий Кореяда "Миллат доҳийси" сифатида эътироф этиладиган Ким Чен Ир ўтган йилнинг 17 декабр куни юрак ҳуружидан вафот этган эди. Расмий хабарга кўра, 69 ёшида ҳаёт билан видолашган Ким Чен Ир ҳокимият тепасига 1994 йилда отаси Ким Ир Сен ўлимидан кейин келган эди. Унинг ўлимидан кейин давом этган 11 кунлик мотам чоғида ҳаво совуқлигига қарамай, ўн минглаб кореяликлар кўчаларда уввос тортиб йиғлаётганлари аввалроқ Шимолий Корея давлат телевидениеси орқали намойиш қилинганди.

Ким Чен Ирни дафн қилиш маросими, 2011 йилнинг 28 декабри


Аснода Шимолий Кореяда куни кеча собиқ президент Ким Чен Ир таваллудининг 70 йиллиги ва мамлакатнинг илк президенти Ким Ир Сен таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилинди.

Расмий ахборот агентликларининг ёзишича, Олий халқ йиғини президиуми (парламент) декретига мувофиқ, авф этилган маҳкумлар 1 февралдан озодликка чиқарилади.

Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳисоб-китобларига кўра, Шимолий Корея қамоқхоналарида 200 мингдан зиёд сиёсий маҳбус бор.

Ким Чен Ир ўлимидан кейин Шимолий Кореяда давлат бошқаруви унинг ўғли Ким Чен Унга ўтди. Бу орада расмий Пхенян Шимолий Кореяда раҳбар алмашгани мамлакатнинг сиёсий йўналишини ўзгартирмаслиги тўғрисида баёнот тарқатган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG