Линклар

Тошкент вилоятидаги Оҳангарон дарёси устига Қамчиқ ГЭСини қуриш жараёни бошланди.

12.uz сайти маълумотига кўра, 45,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мазкур лойиҳа уч йил ичида қуриб битказилиши режалаштирилган.

Лойиҳага кўра, янги ГЭС 18 МВт кувватига эга бўлиб, йилига 60 миллион кВт/соат электр энергия ишлаб чиқаради.

Қамчиқ ГЭСи лойиҳаси “Ўзсувэнерго” ташкилоти маблағи ҳисобига молиялаштирилади.

“Ўзсувэнерго” 2011-2015 йиллар давомида гидроэнергетика соҳасида 260 миллион доллар миқдоридаги 9 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирган.

Ушбу лойиҳага кўра, 7 та янги ГЭС қурилади ва 2 та ГЭС таъмирланади.
XS
SM
MD
LG