Линклар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бахтиёр Исломов ўз лавозимидан бўшатилди.

59 ёшли Бахтиёр Исломов сўнгги тўрт йил давомида вазир ўринбосари сифатида Ўзбекистоннинг МДҲ билан муносабатларини бошқариб келган.

Бу ҳақда хабар қилган Uzmetronom.com сайти маълумотига кўра, Исломовнинг ўрнига вазирликнинг шартнома-ҳуқуқ бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келган Комил Рашидов тайинланган.

Бахтиёр Исломов 2002 йилда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси бўлган.

2003-2008 йилларда эса Исломов Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси бўлган.

Эндиликда Исломовнинг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетида дарс бериши тахмин қилинмоқда.

Uzmetronom.com сайти Бахтиёр Исломовнинг ишдан олинишини президент Каримовнинг Москвада ўтган КХШТ саммитига ташрифи билан боғлайди.

Ислом Каримов айни саммитдан қайтганидан сўнг генерал-лейтенант Мурод Отаевни Миллий хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан олиш бўйича буйруқ берган эди.
XS
SM
MD
LG