Линклар

Араб Лигаси кузатувчиларидан бири, жазоирлик Анвар Малик Сурияни тарк этди.

Анвар Маликка кўра, Сурияда зўравонликлар давом этаяпти, кузатувчилар миссияси эса буни олдини олиш учун ҳеч нарса қилолмагани учун у қайтишга қарор қилган.

Маликнинг матбуотга айтишича, у Ҳомс шаҳрида 15 кун давомида бўлган пайти “қўрқинчли саҳналар” ва “ёқилган таналар”га гувоҳ бўлган.

Айни пайтда Сурияда Араб Лигасининг 165 кузатувчиси фаолият кўрсатмоқда.

26 декабрда ўз миссиясини бошлаган кузатувчилар гуруҳи Cурияда 10 ойдан буён давом этаётган зўравонликка барҳам беришга кўмаклашиши лозим эди.

АҚШнинг БМТдаги вакили Сюзан Райсга кўра, Сурияга халқаро кузатувчилар келганидан буён камида 400 одам ўлдирилган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Сурияда март ойида бошланган аксил-ҳукумат чиқишларининг куч билан бостирилиши оқибатида 5 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG