Линклар

Каримовнинг хабари йўқ...ми?

  • Садриддин Ашур

Ўзбекистонликларнинг баъзилари халқнинг турмушидан Каримовнинг хабари йўқ, деб ўйлайди.

Ўзбекистонликларнинг баъзилари халқнинг турмушидан Каримовнинг хабари йўқ, деб ўйлайди.

Озодликнинг Баҳс майдонида “Ўзбекистонликларнинг муаммоларидан Ислом Каримовнинг хабари йўқми?” деган мавзуда тингловчилар баҳслашади.


Ўзбекистондаги ҳақиқий иқтисодий аҳвол ҳукумат президентга тақдим этаётган ҳисоботларга нисбатан анча ёмон эканлигидан Каримовнинг хабари йўқми?

Ўзбекистоннинг аксарият қишлоқлари бугун газ ва электр таъминотидан узилиб қўйилганидан Каримовнинг хабари йўқми?

Йил якунларига бағишланган йиғилишларда мамлакатимиз янада гуллаб-яшнаяпти деган президентнинг, аҳолининг арз-додлари унга етиб бормаётганидан хабари йўқми?

Хуллас, Президентнинг халқнинг аҳволидан хабари йўқми?

Ўзбекистонликлар бу саволга жавоб беришда икки қатламга бўлиниши табиий. Бирлари хабари бор дейди, бирлари эса йўқ.

“Баҳс майдони”да баҳслашувчилар ҳам ана шу икки қатламнинг вакили.

Қарши шаҳридаги давлат идораларидан бирида ишлаётган 45 ёшли Фарҳод Ислом Каримов иҳота қилинган, унга ҳақиқий аҳволни айтишмайди, у бехабар, деган фикрда.

Фарҳоднинг оппоненти асли наманганлик, ҳозир Россиядаги меҳнат муҳожири 33 ёшли Бобур.

Фарҳод: Ислом Каримов бу тарихий шахс. Ўзбекистонга жуда кўп меҳнати сингган. Бироқ афсуски, унинг ҳозир бўлаётган ишлардан хабари йўқ. Агар унинг қўл остидагилар унинг айтганларини тўғри бажарганда эди, Ўзбекистон Япониядек гуллаб-яшнаб кетган бўларди...

Бобур: Нега Каримов билмас экан? У ҳамма нарсани билади. Ўзбек халқи 7 ёшдан 70 ёшгача пахта теримига ҳайдалганини у билмайдими? Биз ташқарида бошқаларга мардикор бўлсак, мамлакат ичкарисида халқ Каримовга мардикор бўлиб қолди...

Фарҳод: Президентнинг физический вақти бўлмаётган бўлиши мумкин. Оилада бешта фарзанд бўлса, бири ғайратли, бири ўқимишли ва яна бири ялқов бўлиши мумкин. Семья без уродов не бивает, дейишадику. Бу жамиятда бўладиган нарса...

Бобур: Каримов ижобий маънодаги тарихий шахс бўлиб қолмайди.Мен Ўзбекистонни цирк саҳнасига ўхшатаман. Раҳбарлар ҳаммаси клоунлар. Саҳанад 20 йилдан буён бир хил асар, бир хил кўриниш...

Фарҳод: Мен Бобурнинг сценарий асосида ташкил қилинган масхарабозлик деган фикрига қўшиламан. Бироқ бу масхарабозликдан Каримовнинг хабари йўқ, уни иҳоталаб қўйишган.

Бобур: Каримов халқни ўйлайдиган инсон эмас. Агар у халқни ўйлаганда халқни бунчалик ботқоқни ичига тиқиб қўймаган бўларди. Коррупция бунчалик авж олмаган бўларди. Бунинг сабабчиси энг аввало Каримов...

Фарҳод: Сиз оилада бўлган проблемангизни фақат отангизга тўнкамайсизку. Нега сиз ҳамма нарсани Каримовга ағдаряпсиз, у яхши бўлсин деб ҳаракат қиляпти. Унинг қилганини 10 фоизини ҳам сизу биз қилолмаймиз....

Бобур: Балиқ бошдан чириган, бош кетган...

Фарҳод: Бош бутун, умуртқани даволаш керак....

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG