Линклар

logo-print

Президент Каримовнинг қизи Гулнора Каримова Озодлик сайтини ўқишини тан олди.


Сўнгги икки кун давомида @GulnaraKarimova билан қирғиз твиттерчилари ўртасида баҳс бормоқда.

Гулнора Каримова қирғиз твиттерчиларини миллатчиликда айблаган бўлса, твиттерчилар Гулнора ва Каримовлар оиласи шаънига айбловлар ёғдирди.

Ушбу баҳсни матбуот орқали илк бор Озодлик радиоси 10 январ куни ёритди.

11 январ куни Гулнора Каримова ўз "Twitter"ида Озодлик мақоласини тилга олиб, радио сайтидаги “@GulnaraKarimova қирғизистонликларни шафқатсизликда айблади” номли мақола учун "миннатдорчилик" билдирди.

“Озодликдаги мақолани ўқидим... бу ишни камдан-кам қилсамда... яхшигина PR мақола ... ҳар доим ҳам ёлғон қўшмасдан ёзишмайди... "Twitter"имни реклама қилганликлари учун рахмат!” деб ёзди жумладан @GulnaraKarimova.

Бугунги кунда 3,476 твиттерчи "@GulnaraKarimova"ни кузатиб боради.

Афтидан Ўзбекистоннинг БМТ ва Испаниядаги элчиси Гулнора Каримова ҳам шоу бизнес юлдузлари ва дунёнинг кўзга кўринган сиёсатчилари каби "Twitter" ишқибозидир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG