Линклар

logo-print
АҚШнинг янги Миллий Мудофаа қонунида Афғонистондаги Америка ва НАТО қўшинларига мўлжалланган юкларни Марказий Осиё давлатлари орқали транзит қилиш учун тўланадиган тўловни ошириш кўзда тутилади.

Еurasianet сайтининг ёзишича, янги қонунда Американинг Шимолий Таъминот тармоғида иштирок этаётган Марказий Осиё давлатларига транзит юклар учун қўшимча 90 миллион АҚШ доллари ажратилиши режалаштирилган.

Бу маблағнинг асосий қисми Шимолий Таъминот тармоғини боғловчи Ўзбекистонга ажратилиши тахмин қилинади Еurasianet сайтида.

Кейинги пайтда АҚШ ўзининг ҳарбий амалиётларини қўллаётган давлатлар учун тўлаётган товон пули миқдорини ошириб бораяпти.

Бу маблағ 2008 йилда 1,2 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, 2010 йилда 1,69 миллиардга етган.
XS
SM
MD
LG