Линклар

logo-print
Чехия ҳукумати черковга коммунистик режим даврида национализация қилинган мулки учун товон сифатида 2 миллиард 300 миллион евро тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бундан ташқари черковнинг мусодара қилинган умумий қиймати 3 миллиард евролик мулки ҳам қайтариб бериладиган бўлди.

Ҳукумат ажратган товон пули черковга 30 йил давомида тўланади.

Айни пайтда, қарорда айтилишича, товон пули тўланиб бўлгач, ҳукумат черков руҳонийларига маош тўлашни тўхтатади.

Ҳукуматнинг бу қарори энди парламент тасдиғидан ўтиши лозим.

Чехияда ҳаммаси бўлиб 17 та черков бор.
XS
SM
MD
LG