Линклар

Франция Суриядан изоҳ сўрамоқда


Жиль Жакье 11 январ куни Хомс шаҳрида ҳалок бўлди

Жиль Жакье 11 январ куни Хомс шаҳрида ҳалок бўлди

Франция ва Европа Иттифоқи Сурия ҳукуматини франциялик тележурналист Жиль Жакьенинг чоршанба куни Хомс шаҳрида ўлдирилиши билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритишга чақирди.

Сурия ТВси хабар қилишича, Хомс шаҳри маркази ўққа тутилиши оқибатида ҳаммаси бўлиб 8 киши ўлган, 20 киши яраланган. Жароҳат олганлар орасида нидерландиялик журналист ҳам бор.

Воқеанинг баъзи шоҳидларига кўра, ўққа тутилган зонада ҳукумат тарафдорлари намойиши ўтаётган эди.

Хомс Сурия ҳукуматига қарши намойишлар ўтаётган ва ҳукумат кучлари билан уларга қаршилар ўртасида бир неча ойдан бери тўқнашувлар бўлаётган шаҳарлардан биридир.

Хорижий журналистлар бу шаҳарга яқиндагина – Сурияга Араб давлатлари лигаси кузатувчилари келганидан сўнг киритилган эди.
XS
SM
MD
LG