Линклар

logo-print

АҚШ Эрон олими ўлдирилишини қоралади


Суиқасд қурбони бўлган эронлик олим 32 ёшда эди

Суиқасд қурбони бўлган эронлик олим 32 ёшда эди

АҚШ чоршанба куни Теҳрон шаҳрида эронлик ядро физикаси олими Мустафо Аҳмади-Рошаннинг ўлдирилишини қоралади.

32 га кирган Мустафо Аҳмади-Рошан Натанз шаҳридаги уранни бойитиш корхонасида ишлар эди.

Эрон расмийлари тарқатган хабарларга қараганда, чоршанба куни эрталаб мотоцикл минган икки номаълум шахс олим кетаётган автомобилга портловчи мосламани илиб кетган. Олим билан бирга унинг ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган.

Эрон полициясига кўра, сўнгги икки йил ичида Эроннинг ядровий дастурига алоқаси бўлган яна уч мутахассис ўлдирилган.

Эрон вице-президенти Муҳаммад Ризо Раҳимий қотилликда “империалистик давлатлар агентлари”ни айблади.

Яна бир хабарга қараганда, Эрон ўз олимининг ўлдирилишини қоралашни сўраб БМТ Хавфсизлик кенгаши ва бош котиб Бан Ги Мунга мурожаат қилди.
XS
SM
MD
LG