Линклар

Пентагон АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг тўрт аскари толиб жанггарилари жасадларига сияётгани тасвирланган видео юзасидан тергов қилмоқда.

Денгиз пиёдалари корпуси эълон қилган баёнотда айтилишича, YouTube порталида пайдо бўлган видеонинг манбаси ва ҳақиқийлиги аниқланганича йўқ.

Пентагон матбуот котиби Жон Кёрби Интернетда пайдо бўлган видео ташвишга сабаб бўлишини таъкидлади. Унда “ўтакетган аҳлоқсизлик” тасвирланган, дея қўшимча қилди у.

Толибон матбуот вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид бу видеодаги ҳолатни “ёввойилик” дея атади ва АҚШ етакчилигидаги кучлар 2001 йилда Толибон ҳукуматини ағдарганидан бери “бу каби ошкор бўлмай қолган юзлаб ҳодислар рўй берган”, дея таъкидлади.

Видеотасвирни ким олгани ва Интернентга қўйгани аниқлангани йўқ.
XS
SM
MD
LG