Линклар

logo-print
Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Кубага сафар қилмоқда ва сафари чоғида у яна бир бор капитализмни банкротга учраган, дея кескин танқид қилди ҳамда дунё ҳамжамиятини янги тузумни танлашга чақирди.

Аҳмадийнажод Кубадаги Ҳавана университетида сўзлаган нутқи чоғида шундай баёнот берди.

Бу икки жуда кўп масалаларда ўзаро ҳаммаслак давлатдир. Куба Эронни тинч мақсадларда ядровий тадқиқотлар ўтказишга ҳақли, дея ҳимоя қилиб келади. Теҳрон эса Кубага қарши ярим аср аввал АҚШ жорий қилган савдо эмбаргосини қоралаб келади.

Эрон президенти Лотин Америкасига сафар доирасида Кубадан олдин Никарагуа ҳамда Венесуэлада бўлди.

Бу давлатдан сўнг Аҳмадийнажод Эквадорга боради ва шу билан унинг бу минтақага қилган сафари якунига етади.
XS
SM
MD
LG