Линклар

logo-print
GM Uzbekistan ширкати 2012 йил давомида седан русумидаги 8 мингта Chevrolet Cobalt автомобилини ишлаб чиқаришни режаламоқда.

Шу йил давомида жами қиймати 52 миллион АҚШ долларидан ошиши айтилаётган ушбу русумдаги автомобилларни ишлаб чиқариш Ўзбекистонда энди йўлга қўйилмоқда.

2013 йилда эса Асакадаги заводдан жами қиймати 523 миллион АҚШ доллари бўладиган 80 минг дона автомобил ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Янги чиқадиган Chevrolet Cobalt автомобилининг тақдимот маросими шу йилнинг август-сентябр ойларида Москвада бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Расмий хабарга кўра, Cobalt русумидаги автомобилнинг Ўзбекистонда чиқариладиган модели шу кунларда АҚШда сотилаётган моделдан фарқ қилади. Унинг корпуси айни русумидаги Aveo моделидан кенгроқ, Cruze моделидан эса сал кичикроқ бўлиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG