Линклар

Олмалиқ комбинати 20 йилдаги энг катта натижага эришгани айтилмоқда


Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати раҳбарияти 2011 йил давомидаги натижани сўнгги 20 йил ичида эришилган энг йирик натижа, деб баҳолади.

Ўзбекистон ярим расмий интернет нашрлари хабарига кўра, комбинат раҳбари Александр Фармонов сўнгги бир йиллик ўсиш суръати 108, 8 фоизни ташкил қилганини маълум қилган.

Айниқса, мис рудасини қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажми ошгани, шу боис йил давомида ишлаб чиқарилган мис рудаси ҳажми 29 миллион тоннага етгани айтилмоқда.

Комбинат раҳбарига кўра, 2012 йил давомида ўз хомшаёсидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш режаланмоқда. Жумладан, мис, цинк, биринчи ва иккинчи даражали метал хомашёсидан халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG