Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:23

Владивостокда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди


“Бу шахснинг халқаро қидирувга берилишига Ўзбекистонда содир этган террорчилик ва жамоатчиликка қарши қаратилган жиноятлари сабаб бўлган”, дея хабар қилади Приморье ўлкаси ИИБси матбуот хизмати.

Владивосток полициясининг маълумотига кўра, айбланувчи Русский оролидаги АТЭС қурилишига кетаётган ўзбек мардикорлари орасида сохта паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаси билан шаҳарга келган ва маҳаллий қурилиш фирмаларидан бирига ишга кирган.

“Шу билан бирга у тақиқланган диний гуруҳга аъзо бўлиб, экстремистик ва жамоатчиликка қарши қаратилган фаолият билан шуғулланиб келган: террорчилик руҳидаги адабиётларни тўплаб, ўз юртидаги издошларига жўнатмоқчи бўлган”, дейилади Приморье ИИБси тарқатган хабарда.

Ҳозирда исми ошкор этилмаётган бу шахс суд қарори билан ҳибсга олинган ва тез орада Ўзбекистонга жўнатилиши айтилмоқда.

Приморье полицияси, шунигдек, 2011 йилнинг март ойида Владивостокдаги “Спортивный” бозори ҳудудида бу шахснинг “шериги” ушлангани ва суд қарори билан Ўзбекистонга экстрадиция қилинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG