Линклар

logo-print

Андижонда ёниб кетган "Наврўз" савдо мажмуаси тикланмоқда


Озодликнинг Андижондаги мобил мухбирига кўра, ўтган ҳафта ёниб кетган "Наврўз" савдо мажмуасини тиклаш бўйича ишлар бошланган.


"Наврўз" савдо маркази чор атрофи ва унга элтувчи йўллар бетон плиталари билан тўсилган.

Куйиб кетган свадо маркази биноси ҳозирда оқ мато билан ёпиб қўйилган, ичкарида эса таъмирлаш ишлари бошланган, дейди мобил мухбиримиз.

Айни пайтда, андижонлик мобил мухбиримизнинг айтишича, шаҳарда ёнғин борасида турли миш-мишлар урчигани ҳам айтилмоқда.

Айтилишича, ёнғин бошланган пайтда тадбиркорлар ўз дўконларидаги буюмларни олиб чиқиш учун ичкарига кирганларида уларнинг айримлари қимматбаҳо буюмларнинг талон тарож қилиб бўлинганига гувоҳ бўлишган.

Ёнғин юзасидан жиноий иш қўзғатган Андижон прокуратураси бу каби иддаоларни текширмоқдами, йўқми ошкор этилмаяти.

"Наврўз" савдо мажмуаси 6 январга ўтар кечаси ёниб кетган эди.

Ёнғин оқибатида мажмуда фаолият юритган дўкондорлар бир неча миллион долларлик зарар кўришгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG