Линклар

Араб Лигаси ўз кузатувчилар миссиясини Сурияга жўнатиш муддатини кечиктирди.

Ҳафта аввалида миссиянинг 11 аъзоси Латакия шаҳрида ҳужумга учраб, жароҳатланган эди.

Куни кеча миссия сафида бўлган жазоирлик кузатувчи Анвар Малик истеъфо берган ва ҳозирги маълумотларга кўра, яна бир кузатувчи истеъфога ҳозирлик кўраётгани айтилмоқда.

Айни кезда Франция ва Европа Иттифоқи Сурия ҳукуматини франциялик тележурналист Жиль Жакьенинг чоршанба куни Хомс шаҳрида ўлдирилиши билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритишга чақирмоқда.

Сурия телевидениеси берган хабарга кўра, Хомс шаҳри маркази ўққа тутилиши оқибатида ҳаммаси бўлиб 8 киши ўлган, 20 киши яраланган. Жароҳат олганлар орасида нидерландиялик журналист ҳам бор.

БМТ берган маълумотга кўра, мамлакатда кўтарилган халқ ғалаёнлари бошидан буён 5 мингдан ортиқ одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG