Линклар

Оятуллоҳ Ҳаменеий АҚШ ва Исроилни айблади


Эроннинг диний раҳбари мамлакат армияси тайёргарлигини кўздан кечиримоқда

Эроннинг диний раҳбари мамлакат армияси тайёргарлигини кўздан кечиримоқда

Эроннинг диний раҳбари оятуллоҳ Ҳаменеийнинг фикрича, эронлик ядро физикаси олими 32 яшар Мустафо Аҳмадий-Рошаннинг куни кеча Теҳронда ўлдирилишини АҚШ ва Исроил уюштирган.

Бу фикр Ҳаменеийнинг марҳумнинг яқинларига йўлланган ва унинг сайтида эълон қилинган таъзияномада битилган.

Ўлдирилган олим Эрондаги уранни бойитиш корхонаси директори муовини эди.

Кеча АҚШ Мустафо Аҳмади-Рошаннинг ўлдирилишини қоралади ва ўзининг рўй берган воқеага алоқаси борлиги эҳтимолини кескин рад этди.

Эрон расмийлари тарқатган хабарларга қараганда, чоршанба куни эрталаб мотоцикл минган икки номаълум шахс олим кетаётган автомобилга портловчи мосламани илиб кетган. Олим билан бирга унинг ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG