Линклар

Сурия ҳукумати "террорчилар гуруҳи"ни айблади


Француз журналисти жасади Дамашққа жўнатилаётган дақиқаларда олинган сурат

Француз журналисти жасади Дамашққа жўнатилаётган дақиқаларда олинган сурат

Сурия ҳукумати француз журналисти ўлими учун террорчиларни айблади.

Тележурналист Жиль Жакье чоршанба куни Хомс шаҳри марказида ўтказилаётган митинг ўққа тутилган пайтда ҳалок бўлган эди.

Сурия ички ишлар вазирлиги журналистни ўлдирганларни топиш ва жазолаш учун барча имкониятларни ишга солишга ваъда берди.
Сурия ТВси хабар қилишича, Хомс шаҳри маркази ўққа тутилиши оқибатида ҳаммаси бўлиб 8 киши ўлган, 20 киши яраланган.

Воқеанинг баъзи шоҳидларига кўра, ўққа тутилган зонада ҳукумат тарафдорлари намойиши ўтаётган эди.

Сурия мухолифати митингни ўққа тутишни ҳукуматнинг ўзи уюштирган, деб баёнот берди.
XS
SM
MD
LG