Линклар

logo-print

Жасадларни таҳқирлаганлардан иккиси аниқланди


АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта айбдорларни топиб, жазолашга фармойиш берди

АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта айбдорларни топиб, жазолашга фармойиш берди

АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг толиб жанггарилари жасадларига сияётгани тасвирланган видеолавҳадаги тўрт аскардан камида икки нафарининг шахси аниқланди

YouTube порталида пайдо бўлган видеолавҳанинг ҳақиқий эканлиги тан олинганини АҚШ Денгиз пиёдалари корпуси қўмондонлиги вакили хабар қилди.

АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта мазкур воқеа юзасидан тергов ўтказишга ҳамда айбдорларни жазолашга фармойиш берди.

АҚШ Денгиз пиёдалари корпуси ҳамда НАТОнинг Афғонистондаги кучлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчилар ҳаракатларидан ғазабланганини билдирди.

Юз берган воқеадан чуқур ташвишда эканлигини президент Ҳамид Карзай ҳам изҳор қилди.
XS
SM
MD
LG