Линклар

Қирғизистон республикаси ички ишлар вазирлигининг Россиядаги собиқ вакили Суюн Омурзаков Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бу ҳақда хабар қилган 24 кg агентлигига кўра, Суюн Омурзаков 2007-2008 йилларда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тезкор ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

2010 йил апрел воқеаларидан сўнг ички ишлар вазирининг мамлакат жанубидаги ўринбосари этиб тайинланган. 2010 йил июн воқеаларидан сўнг Қирғизистон республикаси ички ишлар вазирлигининг Россиядаги вакили лавозимига тайинланган.

24 кg ўз хабарида Ўш воқеаларини ўрганган халқаро комиссиянинг ҳисоботидагаи Суюн Омурзаковга оид маълумотлардан мана бу парчани келтирган: “17 май куни муваққат ҳукуматнинг “Манас жамияти”ни тузган мухолифлари қишлоқлардаги қирғизларни йиға бошлади. 3 минг атрофида “Манас жамияти” тарафдори йиғилди ва... улар орасида Суюн Омурзаков бор эди”.

Баъзи нашрлар Суюн Омурзаковни Ўш қирғини уюштирувчиларидан бири, деб ёзган.
XS
SM
MD
LG