Линклар

Тожик мухолифати етакчиларидан бири, таниқли журналист Додожон Атовуллоевга қилинган ҳужум бировнинг буюртмаси билан амалга оширилган бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Россия ҳуқуқ-тартибот органлари вакилига таяниб Интерфакс ахборот агентлиги хабар қилди.

Атовуллоевга пайшанба куни кечқурун Москванинг Комсомол проспектидаги «Виаджио» ресторанида пичоқ билан ҳужум қилинди ва тан жароҳатлари олган журналист оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Маълумотларга қараганда, кимдир Атовуллоевга «Виаджио» ресторанида учрашишни таклиф қилган. Журналист етиб келган пайтда номаълум шахс унинг олдига чопиб келиб, икки марта пичоқ урган.

«Ватандор» ҳаракати етакчиси Додожон Атовуллоев Тожикистон президенти Имомали Раҳмонга қарши кескин танқидий чиқишлари билан танилган. Бир неча йил олдин у сиёсий сабабларга кўра Россияга кўчиб кетган.
XS
SM
MD
LG