Линклар

logo-print
Heritage жамғармаси тузган иқтисодий эркинликлар бўйича йиллик рўйхатда Ўзбекистон 179 мамлакат орасида 164-ўринни эгаллаган.

Жамғарма таҳлилчилари ҳулосасига кўра, Ўзбекистон иқтисодий эркинликларнинг кўп жабҳаларида ёмон кўрсаткичларга эга, бу мамлакатда жўяли ислоҳотларнинг йўқлиги ва иқтисодий экспансия учун энергия секторига қарамликнинг давом этиши катта кўламли иқтисодий тараққиётга йўл очиб бермаган.

Ҳисоботда қайд қилинишича, ўтган бир йил ичида жаҳон бўйлаб иқтисодий эркинликлар аҳволи ёмонлашган.

Экспертлар буни аввало молиявий инқироз манзарасида ошиб борган йирик давлат аралашуви билан изоҳлашади.

Heritage жамғармаси ҳисоботида Хонконг жаҳондаги энг эркин иқтисодлар орасида яна биринчи ўринни эгаллаган.
XS
SM
MD
LG