Линклар

logo-print
Суриялик фаоллар ҳукуматга қарши курашаётган қуролли исёнкорларни қўллаб, бугун намойишлар ўтказишни режаламоқда.

Бутун мамлакат бўйлаб намойишалар бугун жума номозидан сўнг бўлиши кутиляпти.

Парижда жойлашган Сурия миллий кенгаши деб аталувчи мухолиф гуруҳ раҳбари Бурҳон Галиун кеча Озод Сурия Армияси етакчиси Риад ал-Асаад билан учрашган ва бугунги намойишга чақириқлар ана шу учрашув ортидан янграмоқда.

Президент Башар ал-Ассад ҳукуматига қарши намойишлар 2011 йил март ойида бошланганидан бери, БМТга кўра, 5 минг одам ҳалок бўлган.

Ҳукумат 2 минг аскари ўлгани ва "қуролли гуруҳлар ва террорчилар"га қарши курашаётганини айтади.
XS
SM
MD
LG