Линклар

АҚШ Европадаги қўшинларини қисқартиради


АҚШ Европадаги ҳарбий қўшнилари сонини етти мингга қисқартирмоқчи. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Леон Панетта баёнот берди.
Жаноб Панетта кўра, АҚШ янги мудофаа стратегияси доирасида Европадан иккита қуруқлик қўшинлари бригадасини чиқаради.

Ҳозирда Европада 81 минг АҚШ қўшини бор. Уларнинг катта қисми Германияда.

АҚШ президенти Барак Обама бюджет тақчиллиги боис давлат ҳаражатларини камайтириш режасини таклиф қилган.

АҚШ ҳукумати келаси 10 йил давомида ҳарбий ҳаражатларни 350 ёки 450 миллиард долларга камайтиришни режаланган.
XS
SM
MD
LG