Линклар

Ўзбекистон апрел ойидан Марказий Осиё-Хитой қувури орқали Хитойга газ узатишни бошлайди.

Бу ҳақда Россиянинг Интерфакс агентлиги Ўзбекистоннинг давлатга қарашли “Ўзтарнсгаз” ширкатидаги манбаларга асосланиб хабар қилди.

Лекин, хабарда Хитойга йил давомида сотилажак газ ҳажми ҳақида маълумот келтирилмаган.

“Ўзтарнсгаз” расмийлари эса бу ҳақда маълумот беришдан бош тортишди.

“Биз контракт тафсилотлари ҳақида маълумот беролмаймиз”,- деб айтган “Ўзтарнсгаз”расмийларидан бири.

2010 йилда Тошкент ва Пекин ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ Ўзбекистоннинг “Ўзтарнсгаз” ширкати Хитойга йилига 10 миллиард куб метр газ узатишни зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG