Линклар

Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири этиб тайинланди


Абдулазиз Комилов мустақил Ўзбекистон тарихида ташқи ишлар вазири лавозимида энг узоқ ишлаган дипломатдир.

Абдулазиз Комилов мустақил Ўзбекистон тарихида ташқи ишлар вазири лавозимида энг узоқ ишлаган дипломатдир.

Хабарларга кўра, кўп йиллар бу лавозимни эгаллаб келган Абдулазиз Комилов яна ўз жойига қайтарилган. Бундан аввал Элёр Ғаниевнинг Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига қайтарилганини ташқи ишлар вазирлигидаги манба Озодликка тасдиқлаган эди.


Абдулазиз Комиловнинг 13 январ куни ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганини Uzemtronom нашри хабар қилди.

64 ёшли Абдулазиз Комилов 1994-2003 йилларда ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган.

2010 йилда ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар эса, 6 йил давомида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлган.

Унинг тайинлангани ҳақидаги хабарни Озодлик мустақил манбадан тасдиқлаганича йўқ.

Абдулазиз Комилов АҚШ ва Ғарб давлатлари билан муносабатларда тажрибали дипломат ҳисобланади ва унинг тайинлангани ҳақидаги хабар рост бўлса, бу Ўзбекистон ўз ташқи сиёсати векторини Ғарб томон бургани аломати сифатида баҳоланиши мумкин.

Мустақил Ўзбекистон тарихида ташқи ишлар вазири лавозимида энг узоқ ишлаган дипломат Абдулазиз Комилов ўз дипломатик фаолиятини собиқ иттифоқ даврида бошлаган.

1970 йиллардан мустақилликкача собиқ СССР Ташқи ишлар вазирлиги ходими бўлган.

Мустақилликдан кейин қисқа вақт давомида 1992-1994 йилларда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Расмий матбуотда вазирлар алмашинувига оид президент фармони ҳам эълон қилинмаган.

Элёр Ғаниев Ўзбекистоннинг ЕИдаги миссияси раҳбари Бахтиёр Ғуломов билан.

Элёр Ғаниев Ўзбекистоннинг ЕИдаги миссияси раҳбари Бахтиёр Ғуломов билан.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Озодликка Элёр Ғаниевнинг Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига қайтарилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Ғаниев ўрнига ким вазир этиб тайинлангани номаълум.

52 яшар Элёр Ғаниев Ташқи ишлар вазирлигига 2010 йил декабридан раҳбарлик қилиб келаётган эди.

У Владимир Норов ўрнига вазир этиб тайинланган эди. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигини Галина Саидова эгаллаб келаётган эди.

Ўтган хафта Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири муовини Бахтиёр Исломов лавозимидан олиниб, пенсияга чиқарилган, унинг ўрнига 48 яшар Комилжон Рашидов тайинланган эди.

Асли сирдарёлик, касби инжер-геолог бўлган Элёр Ғаниев кўпроқ Россия ва Осиё давлатлари йўналиши бўйича тажрибага эга амалдор сифатида кўрилган.

Элёр Ғаниев иккинчи марта ташқи ишлар вазирлигидан ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига қайтарилмоқда.

Ғаниев 2005-2006 йиллар оралиғида ҳам қисқа муддатга Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган ва у ишлаган давр 2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистон ҳукуматининг Ғарб давлатлари билан алоқалари ўта таранглашган даврга тўғри келган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG