Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали сўзлашди.

Мулоқот чоғида Суриядаги вазият ва Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Оқ Уй эълон қилган баёнотда икки давлат раҳбарлари Сурия халқининг демократия ҳақидаги қонуний талабларини АҚШ ва Туркия қўллаб-қувватлаши керак деган фикр билдириб, президент ал-Ассад режими ҳаракатини қоралагани маълум қилинган.

Ҳужжатда Обама ва Эрдўғон Эроннинг ядровий дастурини муҳокама қилгани, хусусан, Теҳроннинг бу борада халқаро ҳамжамият талабларига қандай ёндошаётгани муҳокама қилингани билдирилган.
XS
SM
MD
LG