Линклар

Тунисда инқилобнинг бир йиллиги нишонланмоқда


Тунисдаги норозилик намойишларидан бири, 2011 йил 14 январ.

Тунисдаги норозилик намойишларидан бири, 2011 йил 14 январ.

Тунисликлар собиқ давлат раҳбари Зайн ал-Обиддин Бин Али ҳокимиятдан ағдарилганининг бир йиллигини нишонламоқда.

Тунисда ишсизлик ва расмийлар орасида коррупция кенг тарқалганига қарши бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишлари зўравонликлар ва қўзғалонга айланиб кетганидан кейин мамлакатни 23 йилдан бери қаттиққўллик билан бошқариб келган президент Зайн ал-Обиддин Бин Али 2011 йил 14 январ куни мамлакатни ташлаб оиласи билан Саудия Арабистонига қочиб кетган.

Сана муносабати билан шанба куни Тунис марказида юзлаб фуқаро “Озодлик, эркинлик ва адолат” ҳамда “Биз курашни давом эттирамиз” каби шиорлар кўтариб чиқди.

Бин Али ҳокимиятдан ағларилганига қарамай, Тунисда ижтимоий норозиликлар давом этмоқда.

Тунисдаги инқилоб Миср, Сурия, Ливия ва бошқа араб давлатларида мамлакатни бошқараётган режимларга қарши халқ исёнлари бошланишига туртки бўлди.
XS
SM
MD
LG