Линклар

Қибрис Турк жумҳуриянининг илк президенти Рауф Денктош 14 январ куни Кибрисдаги касалхонада вафот этди.

Шифокорларга кўра, 88 ёшдаги Денгтош мияга қон қуйилиши оқибатида оламдан ўтган.

У 1924 йилда Қибрисда туғилган. Британияда ҳуқуқшунослик бўйича олий таълим олган.

1974 йилда Қибрисда яшовчи юнонлар ва турклар ўртасида этник тўқнашувлар юз берганидан кейин Греция ва Туркия ҳарбий кучлари киритган. Шундан сўнг орол юнонлар ва турклар яшайдиган икки қисмга бўлинган.

Орол шимолида тузилган Қибрис Турк Жумҳуриятида 1976 йилда ўтказилган президент сайловида Рауф Денктош ғалаба қозонди.

У 2005 йилгача Шимолий Қибрис президенти бўлиб ишлади.
XS
SM
MD
LG