Линклар

logo-print

Италиядаги кема ҳалокатида камида уч киши нобуд бўлди


Costa Concordia кемаси, 2012 йил 14 январ.

Costa Concordia кемаси, 2012 йил 14 январ.

Тўрт мингдан ортиқ йўловчи олиб кетаётган кема Италия қирғоқлари яқинида саёз жойга тиқилиб қолгани оқибатида уч киши нобуд бўлди, 50га яқин одам бедарак йўқолди.

Хабарларга кўра, Costa Concordia номли кема жума куни кечқурун Гиглио ороли яқинидаги саёз қумликка тиқилиб қолган.

Кема соҳиби Costa Cruises ширкати эълон қилган баёнотда кемадаги 3,200 йўловчи ва бир минг нафар кема экипажи эвакуация қилинаётгани билдирилган.

Маълумотларга кўра, йўловчиларнинг аксари кемаларда эвакуация қилинган. Баъзи йўловчилар қирғоққача ўзлари сузиб борган.
XS
SM
MD
LG