Линклар

“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси раҳбарлари “Petrovietnam” ширкати раҳбари Фунг Дин Тхиком етакчилигидаги делегацияни қабул қилди.

“Ўзбекнефтегаз” матбуот хизматига кўра, учрашувда Ўзбекистон ҳудудида ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилган.

Хусусан, Устюрт минтақасидаги Коссор инвестиция блокида олиб борилаётган геология-разведка лойиҳаси муҳокама қилинган.

Музокарада томонлар яқин ойларда қидирув-бурғалаш ишларини бошлаш учун кейинги босқичда амалга ошириладиган ишлар суръатини тезлатиш керак деган фикр билдирган.
XS
SM
MD
LG