Линклар

Қозоғистонда парламент қуйи палатаси ва маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Президент Нурсултон Назарбоевнинг Нур Отан партияси сайловда ишончли ғалаба қозониши кутилмоқда.

Қозоғистон тарихида илк бор сайловда иккинчи ўринни эгалаган партия, етти фоизли тўсиқдан ўтиш ёки ўтмаслигидан қатъий назар, 107 ўринли парламент қуйи палатаси Мажлисдан ўрин эгаллаши кафолатланган.

Шунга қарамай, Назарбоевнинг рақиблари сайловда иштирок этишдан четлатилди.

Айни пайтда, декабр ойида рўй берган зўравонтиклар пайтида 16 киши нобуд бўлган ва 100дан ортиқ одам жароҳатланган Жанаўзен шаҳрига сайловни кузатиш учун 9 кишидан иборат халқаро кузатувчилар гуруҳи етиб келди.

Улар орасида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари ҳам бор.

Қозоғистон бўйича 10 мингга яқин сайлов участкаси ташкил қилинган.

Ўн олти ярим миллиондан зиёд аҳоли яшайдиган Қозоғистонда тўққиз миллиондан кўпроқ фуқаро сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга.
XS
SM
MD
LG