Линклар

БМТ Бош котиби Сурия президентини қатлиомларни тўхтатишга чақирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, Байрут, 2012 йил.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, Байрут, 2012 йил.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия Президенти Башар ал-Ассад «ўз халқини ўлдиришни тўхтатиши кераклиги»ни таъкидлади.

Ливанда бўлиб ўтаётган анжуманда сўзлаган Бан Ки Мун қатағонлар боши берк кўчага етаклашини таъкидлаб, араб давлатлари авторитар режимлар даври тугаб бораётганига умид билдирди.

БМТ Бош котиби халқ исёни оқибатида авторитар ҳукмдорлар ҳокимиятдан ағдарилган Тунис, Миср, Ливия ва Ямандаги сиёсий ўзгаришларни халқаро ҳамжамият қўллаб-қувватлашини урғулади.

БМТ маълумотига кўра, президент Башар ал-Ассад режимига қарши ўтган йил март ойида бошланган оммавий намойишларни бостириш жараёнида беш мингдан ортиқ одам нобуд бўлган.

Сурия ҳукумати икки мингдан ортиқ аскар «қуролли террорчилар» томонидан ўлдирилганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG