Линклар

Бирлашган Араб Амирликларида 18 – 23 январ кунлари “Matchworld Cup Dubai 2012” мусобақаси бўлиб ўтади.

Анонс.уз сайти хабарига кўра, мусобақа Ўзбекистоннинг Бунёдкор ва Россиянинг Зенит жамоалари ўртасидаги ўйин билан бошланади.

2010 йил 29 январда Дубай шаҳрида ушбу жамоалар ўртасида бўлган илк беллашувда Зенит 1:0 ҳисобида ғолиб чиққан.

Бунёдкор футболчилари 11 январ куни БААларига етиб келди ва “Jebel Ali” меҳмонхонасига жойлашди.

Ҳозир жамоа машғулотлар ўтказмоқда. “Matchworld Cup Dubai 2012” мусобақасининг “А” гуруҳида Ўзбекистоннинг Бунёдкор жамоасидан ташқари Россиянинг Зенит, Швейцариянинг Ксамакс ва Ироқнинг Олимпия терма жамоаси бор.

Бунёдкор ва Зенит ўртасидаги ўйин 18 январ куни “Спорт” телерадиокомпанияси орқали Тошкент вақти билан соат 18:00да кўрсатилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG