Линклар

logo-print

Қозоғистон пойтахтидаги “Ҳазрат Султон” масжидига ўт кетди


Бу ҳақда Озодлик мухбирига Қозоғистоннинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийлари маълум қилди.

Айни пайтда расмийлар воқеага оид бошқа маълумотларни очиқламадилар.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг шаҳар департаменти маълумотига кўра, ёнғинни ўчириш ишларига йигирмага яқин махсус техника жалб қилинган.

Айни департаментга асосланиб Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, ёнғин пайтида ҳалок бўлган бир ишчининг жасади топилган.

“Ҳазрат Султон” масжиди 2011 йил 16 декабр куни Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллик юбилейига бағишлаб фойдаланишга топширилган эди.

Сатҳи 17 ярим минг квадрат метрдан ортиқ бўлган бу масжидда бир вақтнинг ўзида 8 минг мусулмон номоз ўқиши мумкин.

“Ҳазрат Султон” масжиди Марказий Осиёдаги энг катта масжидлардан бири эди.
XS
SM
MD
LG