Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:31

Costa Concordia йўловчиларини қутқариш давом этмоқда


Италия қирғоқлари яқинида ҳалокатга учраган Costa Concordia кемаси, 2012 йил 14 январ.
Италия қирғоқлари яқинида ҳалокатга учраган Costa Concordia кемаси, 2012 йил 14 январ.

Италия қирғоқлари яқинида ҳалокатга учраган ҳашаматли кемада бедарак йўқолган 17 кишини қидириш ишлари ниҳоясига етгани йўқ.

Тўрт мингдан ортиқ йўловчи бўлган Costa Concordia номли кема 14 январга ўтар кечаси Италиянинг Гиглио ороли яқинидаги саёз қумликка тиқилиб қолгани оқибатида ўнлаб одам бедарак йўқолгани айтилмоқда.

Италия полицияси Costa Concordia кемасининг ҳалокатга учраши натижасида уч киши нобуд бўлганини расман тасдиқлади. Яна уч киши, жумладан, асал ойи саёҳатига чиққан жанубий кореялик ёш келин-куёв ҳам кема ичидан соғ-омон қутқариб олинди.

Кема соҳиби Costa Cruises ширкати эълон қилган баёнотида 3200 йўловчи ва минг нафар кема экипажини эвакуация қилингани билдирилган.

Ҳалокат рўй берганидан кейин йўловчиларнинг аксари кемаларда
эвакуация қилинган.

Хабарларга кўра, баъзи йўловчилар қирғоққача ўзлари сузиб борган.

Воқеа жойида қутқариш ишлари олиб бораётган Италия ўт ўчирувчилар бригадаси бошлиғи Эннио Аквилини ғаввослар йўқолган одамларни қидириш ишларини давом этаётганини айтди.

- Биз қидирув ишларини олиб бораяпмиз. Йўқолган одамларни қидиришни ҳатто бир зумга ҳам тўхтатмадик. Хавфли бўлса-да, ҳозир ҳам ўт ўчирувчиларимиз кема ичида. Ғаввослар текширув ўтказди. Кема барқарор ҳолатда турибди. Шунга қарамай, бунга ишонч йўқ, – деди Эннио Аквилини.

Терговчилар 290 метрли кеманинг қирғоққа яқин келишига нима сабаб бўлганини аниқлаш устида иш олиб бормоқдалар.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Costa Concordia кемаси капитани қўлга олинган.

Унга қотиллик содир этганлик, кемани ҳалокатга учратиш ҳамда кемада йўловчилар бўла туриб, уни тарк этганлик каби айбловлар қўйилмоқда.

Ҳашаматли кеманинг ҳалокатга учраши сабаби ҳозирча аниқ эмас.

Мутахассислар текширув жараёнида кеманинг электр тармоғига алоҳида эътибор қаратилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG