Линклар

Италия яқинида ҳалокатга учраган кема йўловчиларини қутқариш давом этмоқда


Италия қирғоқлари яқинида ҳалокатга учраган ҳашаматли кемада бедарак йўқолган 17 кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Тўрт мингдан ортиқ йўловчи бўлган Costa Concordia номли кема жума куни тунда Италиянинг Гиглио ороли яқинидаги саёз қумликка тиқилиб қолгани оқибатида ўнлаб одам бедарак йўқолгани айтилмоқда.

Италия полицияси уч киши нобуд бўлганини расман тасдиқлади.

Қутқариш ишлари олиб бораётган Италия ўт ўчирувчилар бригадаси бошлиғи Эннио Аквилини ғаввослар йўқолган одамларни қидириш ишларини давом этаётганини айтди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Costa Concordia кема капитани қўлга олинган.

Унга қотиллик содир этганлик, кемани ҳалокатга учратиш ҳамда кемада йўловчилар бўла туриб уни тарк этганлик каби айбловлар қўйилмоқда.
XS
SM
MD
LG