Линклар

Ироқнинг Рамади шаҳрида суннийлар ҳукумат идорасига ҳужум қилди.

Ироқ ҳарбийлари формасидаги жанггарилар асосан шиалардан иборат маҳаллий полициянинг бош қароргоҳи ва қатор федерал хавфсизлик агентликлари жойлашган бинога ҳужум қилгани оқибатида камида тўрт киши нобуд бўлди.

Франс пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, вилоят маъмурияти матбуот котиби зўравонликлар пайтида 10 кишидан кўп одам нобуд бўлганини эҳтимолдан соқит қилмаган.

Бир кун олдин Басра шаҳри яқинида шаиларга қарши амалга оширилган ҳужум пайтида 53 киши нобуд ўлган эди.
XS
SM
MD
LG