Линклар

logo-print
Россиянинг “Фобос-Грунт” сайёралараро станциясининг парчалари якшанба кечқурун Тинч океанига тушди.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати вакили Алексей Золотухинга кўра, “Фобос-Грунт” парчалари Тинч океанининг Веллингтон оролидан минг километр ғарбдаги қисмига тушган.

Аввалроқ, Роскосмос расмийлари “Форбс-Грунт” Атлантика уммонига тушишини айтишган эди.

Оғирлиги 200 килограмм бўлган космик аппарат ўтган йил ноябр ойида учирилган эди.

Назоратдан чиққан аппаратнинг ўттизга яқин парчаси Ерга тушиши кутилаётган эди.
XS
SM
MD
LG