Линклар

logo-print
Араб Лигаси давлатлари Қатар амири Ҳамад ибн Халиф Ас-Сонийнинг Сурияга Лига ҳарбий қўшинини киритиш борасидаги таклифини кўриб чиқмоқда.

Араб Лигаси раҳбари Нобил ал-Арабий бу ҳақда якшанба куни баён қилди.

Халиф Ас-Соний аввалроқ Америка телеканалига берган интервюсида: "одам ўлдиришларга чек қўйиш учун қўшин юборишга эҳтиёж бор", деб айтган эди.

Қатар амири Сурия бўйича ҳарбий аралашувга чақирган биринчи араб раҳбаридир.

Президент Башар ал-Ассад ҳукуматига қарши намойишлар 2011 йил март ойида бошланганидан бери, БМТга кўра, 5 минг одам ҳалок бўлган.

Якшанба куни Ливандаги анжуманда сўзлаган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия президенти Башар ал-Ассад "ўз халқини ўлдиришни тўхтатиши кераклиги"ни таъкидлади.

- Зўравонликни тўхтатинг. Ўз фуқароларингизни ўлдиришга чек қўйинг, - деди БМТ раҳбари Байрутда Араб дунёсидаги демократияга бағишланган анжумандаги чиқишида.
XS
SM
MD
LG