Линклар

Эрон маҳкамаси мамлакат президенти Маҳмуд Аҳмадинажоднинг маслаҳатчисини бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди.

Али Акбар Жовонфикр Эрон Олий руҳонийси Оятулло Али Ҳоманаийни ҳақорат қилганликда айбли деб топилди.

Жовонфикр бир йиллик қамоқ жазосидан ташқари, беш йилга сиёсий партия ва бирлашмалар фаолиятида ишлашдан ҳам маҳрум этилди.

Эрондаги расмий IRNA ахборот агентлигига узоқ вақт раҳбарлик қилган Али Акбар Жовонфикр мамлакат Олий руҳонийсини қай шаклда ҳақорат қилгани айтилмаяпти.

Кузатувчилар мазкур ҳукмни март ойида бўлажак парламент сайловлари арафасида Аҳмадинажод ва унинг мухолифлари ўртасида бораётган кураш билан боғлашмоқда.
XS
SM
MD
LG