Линклар

logo-print
Costa Concordia кемаси капитан Франко Скеттинининг хатоси туфайли ҳалокатга учраган.

Бу ҳақда ҳалокатга учраган кеманинг эгаси бўлмиш Costa Crociere кемачилик ширкати раҳбарияти билдирди.

"Кема қирғоққа жуда яқин келтирилган ва эвакуация қоидалари қўпол бузилган", дейилади Costa Crociere баёнотида.

Тўрт мингдан ортиқ йўловчи бўлган Costa Concordia кемаси жума куни тунда Италиянинг Гиглио ороли яқинидаги саёз қумликка тиқилиб ағнаган.

Ҳозирга қадар беш одам ўлган, 15 одам бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Costa Concordia кема капитани қўлга олинган. Унга қотиллик содир этганлик, кемани ҳалокатга учратиш ҳамда кемада йўловчилар бўла туриб уни тарк этганлик каби айбловлар қўйилмоқда.
XS
SM
MD
LG