Линклар

Бугун Покистон парламентида мамлакат бош вазири Юсуф Риза Ғилонийга ишончсизлик билдириш масаласи овозга қўйилади.


Ҳозир Покистонда фуқаровий ҳукумат ва ҳарбий раҳбарлар ўртасидаги зиддият кучайган.


Шу ой Ғилоний ўз мудофаа вазирини ишдан олган. Собиқ вазир ҳарбий раҳбарларга яқин, деб кўрилади.

Шунингдек, мамлакат Олий суди президент Осиф Али Зардорийга нисбатан коррупция айбловлари бўйича ҳам тинглов ўтказади. Тингловлар бугунга режаланган.

Дубайда даволанаётган Зардорий жума куни Исломободга қайтиб келган эди.
XS
SM
MD
LG