Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ўсимлик ёғига акциз солиғи солинди


Ўзбекистон ҳукумати қарори билан 2012 йилнинг 1 январидан мамлакатга киритилаётган ўсимлик ёғининг ҳар литрига товар бож қийматининг 10 фоизи миқдорида акциз солиғи солинди.

Бу ҳақда бугунга келиб UzDaily.uz нашрида берилган хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов имзолаган қарор асосида бундан буён чегарадан кириб келаётган ҳар литр ўсимлик ёғи учун 16 АҚШ центидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча солиқ тўланиши лозим.

Бунга қадар ўсимлик ёғига акциз солиғи солинмаган ва фақатгина импорт товар учун белгиланган товар бож қийматининг 5 фоизи миқдоридаги бож солиғи тўланар эди.
XS
SM
MD
LG