Линклар

Покистон Олий суди Бош вазир Юсуф Ризо Ғилонийни президентга нисбатан коррупцион жиноятларга оид терговни юритмагани учун судга бўйсунмаган, деб топди.

Олий суднинг бу қарори ортидан Ғилонийга жиноят иши очилиши ва у лавозимидан бўшатилиши мумкин.

Шунингдек, суд Бош вазирга 19 январ куни суд олдида ўз қилмиши хусусида кўрсатма беришни ҳам тайинлади.

Покистон Олий суди амалдаги президент Осиф Али Зардорийни 1990 йиллар оралиғидаги фаолияти билан боғлиқ коррупцион жиноятларда гумон қилган ва бу юзадан тергов ўтказишга ҳукм қилган эди.

Мамлакат ҳукумати эса президентнинг иммунитетга эгалигини айтиб, суд талабини рад этган.

Олий суднинг бугунги ҳукми Покистонда фуқаровий ҳукумат ва ҳарбийлар ўртасидаги таранглик жуда кучайган бир паллага тўғри келмоқда.

Айни кезда Олий суд президентга қарши айблов билан боғлиқ жараённи ўрганиш учун махсус комиссия тузишга ҳам кўрсатма берди.
XS
SM
MD
LG